Ўзи уйсиз бўлган сирдарёлик тадбиркор бутун мамлакат бўйлаб хайрия тадбирлари ўтказмоқчи

17:47 06 Февраль 2019 Жамият
304 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Сирдарёлик якка тадбиркор Дилфуза Мансурованинг Янги йил арафасида Гулистон шаҳридаги ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оилалардаги қизчаларга байрамона кўйлакчалар совға қилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Куни кеча саховатли аёл Қорақалпоғистон Республикасининг бир неча ҳудудларида ана шундай хайрли ишни амалга оширди.

Дастлаб у Нукусдаги республика туғруқхонасида 11 нафар аёлга чақалоқ буюмлари тўпламини туҳфа қилди. Нукус ва Хўжайли туманларидаги 20 нафар оилалар фарзандларига эса ўз корхонасида ишлаб чиқарилган болалар кийимларини топширди.

Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турган Дилфуза Мансурова билан телеграм канали орқали боғланганимизда у қуйидаги хабар орқали ўз ниятини билдирди:

“2019 йилда ишлаб чиқарган маҳсулотларимдан бир қисмини бутун Ўзбекистондаги кам таъминланган оилаларга тарқатишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. Мен бу ишимни Қорақалпоғистондан бошладим. Худо хоҳласа бундай тадбирни Ўзбекистонимизнинг қолган 12 та вилоятида ҳам ўтказаман”.

Маълумот учун, Дилфуза Мансурова бош бўлган жамоа арзон ва сифатли чақалоқ кийимлари тўплами ишлаб чиқаради.Қизиғи, кўпчилик билмайдики, қўли очиқ, саховатлиликни ўзининг энг олий фазилатига айлантирган бу аёлнинг уй-жойи йўқ, ижара хонадонда яшайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019