«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди

16:08 26 Октябр 2020 Жамият
403 0

«Ўзгидромет» бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Бугун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво кам булутли ва илиқ бўлади. Кундузи ҳарорат 20-23 даражагача, жанубда 26 даражагача кўтарилади.

Эртага республикамиз шимолига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ антитциклон кира бошлайди.

28 октябрда совуқ ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, ҳарорат фони 8-10 даража пасаяди. Кўпчилик вилоятларда кундузги ҳаво ҳарорати 10-13 даража атрофида бўлади. Кучсиз, асосан қор кўринишидаги, ёғинлар фақат мамлакатимизнинг тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида кузатилиши мумкин.

Илиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг босимлари тафовути республика ҳудуди бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайишига олиб келади.

Совуқ ҳаво оқимининг таъсири 29 октябрда ва 30 октябрда кечаси сақланиб туради, 30 октябрда кундузи антитциклон шимоли-шарққа чекина бошлайди ва ҳаво аста-секин исийди.

29 ва 30 октябрь кунлари тунги ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача тушади, айрим жойларда ҳавода биринчи аёз кузатилади — ҳарорат 1-2 даража совуқ бўлади. 29 октябрда кундузи 10-13 даража илиқ атрофида бўлади, 30 октябрда эса бироз — 13-16 даражагача исийди. Бу кунларнинг ҳарорати октябрь ойи учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 7-9 даражага паст бўлади.

31 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Эрон томондан иссиқ ҳаво кира бошлайди. Тунги аёз тўхтайди, кундузи эса ҳарорат 18 даража, айрим жойларда ундан ҳам юқори бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?