“Ўзэлектроаппарат“ биносида ёнғин чиқди

15:07 28 Декабрь 2018 Жамият
526 0

Фото: ИИББ

Бугун эрталаб тонги соат 5:50лар атрофида Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Манба берган маълумотга кўра, ёнғин Таллимаржон кўчасида жойлашган “Ўзэлектроаппарат“ АЖ биносида содир бўлган. Олов маъмурий бинонинг 70 кв.м фасад қисмига жиддий зарар етказган.

Ёнғин оқибатида қурбон бўлганлар йўқ, ҳеч ким жабрланмаган.

“Тошкент шаҳар ИИББ ЙХБ томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида ёнғин қисқа вақтда бартараф этилди“, дейилади баёнотда.

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019