“Ўзбекнефтгаз“: Қашқадарёда 26 йил аввал фаолияти тугатилган қудуқдан табиий газ олина бошланди

17:33 05 Февраль 2020 Иқтисодиёт
198 0

Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги “Шимолий Муборак” газконденсат конининг 35-сонли қудуғи 1995 йилгача газ бериб, ўзининг мажбуриятларини бажариб бўлгандан кейин тугатилган қудуқлар фондига ўтказилган эди.

Мутахассислар томонидан ушбу қудуқда тубдан таъмирлаш дастгоҳи ёрдамида 2202 метргача иккинчи ён-тана бурғулаш ишлари амалга оширилди.

Натижада қудуқдан саноат миқёсидаги кунлик 100 минг метр куб табиий газ ва 1,5 тонна газконденсат олишга эришилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтегаз" маълум қилди.

Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва газ коллекторига қўшиш ишлари амалга оширилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019