“Ўзбекнефтегаз” Тожикистонда тиббиёт мажмуаси қуради

16:18 09 Август 2018 Жамият
416 0
Иллюстратив фото

Яқинда мамлакатимизнинг Бухоро вилоятидан йўлга чиққан ҳамда  материаллар, махсус техникалар ва асбоб-ускуналар ортилган автокарвон бугун Тожикистонга кириб борди. Компания матбуот хизмати хабарига кўра, республикамиз қўшни давлат жанубидаги Хатлон вилоятида беғаразалик асосида тиббиёт мажмуаси барпо этиб беради. 

Янги объект 200 ўринга мўлжалланган.

Қурилиш ишлари давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги тегишли қарори ҳамда икки давлат ҳукуматлари ўртасида эришилган келишувлар асосида амалга оширилади.

Эскалатор, трейлер, муҳандис-техник ишчилар учун маиший вагонлар, механизаторлар, ер ва тайёргарлик ишлари билан шуғулланадиган, жами 15 нафар мутахассисни олиб кетаётган автобус қурилиш ишларининг биринчи босқичи доирасида йўлга чиққан автокарвон таркибидан жой олган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019