«Ўзбекконцерт» Зиёдага унвонига мос қўшиқлар куйлашини уқтирди

17:58 30 Июль 2018 Маданият
804 0

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видео клиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» ДМ матбуот хизмати «Халқ сўзи online»га маълум қилди.

Foto: instagram

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобулованинг «Мазза-мазза» қўшиғига ишланган видеоклипдаги кадрлар маънавиятимизга зид хатти-ҳаракатларнинг мавжудлиги, шунингдек, қўшиқ матни мазмунан саёзлиги ва бадиий жиҳатдан жўнлиги боис бир овоздан рад этилди.
Мазкур қўшиқнинг матнида шундай жумлалар бор:
Юрагимда ҳаловат йўқ,
Кетганингдан нари бери бери ман.
Қойил сенга гап йўқ,
Азоб чекмай ҳам юраверасан.
Мендан ё хафамисан,
Нега қўнғироқ қилмайсан?
Севаман, деб алдаябсан,
Севишим билиб билиб билиб.
Сендан мен ҳам хафаман,
Келаман, деб келмаябсан.
Гапингга ишонмайман ман,
Юрардим сезиб сезиб сезиб.
Мазза-мазза маззадееее,
Мазза-мазза маззадееее.
Ўйламай юраверасанде,
Мазза-мазза маззадееее.
Бадиий Кенгаш аъзолари Зиёда Қобуловага (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист) унвонига мос равишда қўшиқлар куйлашини, профессионал шоирлар билан ишлашини, клип олиш жараёнида миллий менталитетимизга хос кадрлар олишига, унинг ижодига бўлган масъулиятини янада ошириши лозимлигини таъкидлашди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар