«Ўзбекконцерт» видео клипларида баъзи кадрлардан воз кечиш шарти билан намойишига рухсат берилган хонандалар рўйхатини эълон қилди

11:00 12 Май 2018 Маданият
463 0

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгашда ёш хонандалар Сарвиноз Жўраева, Мухайё Умарова, Шухрат Махмудов, Ёрқинхўжа Умаров, Жасур Мавлоновларнинг видео клипларига истесно тариқасида руҳсат берилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муасассаси матбуот хизмати XS.uz’га маълум қилди.


Хонандалар Сарвиноз Жўраева, Мухайё Умарова, Шухрат Махмудов, Ёрқинхўжа Умаров, Жасур Мавлоновларнинг қўшиқларига тасвирга олинган видеоклипларга Кенгаш аъзолари томонидан билдирилган баъзи жузъий камчиликларни бартараф этиш хонандаларнинг ўзларига ва клипмейкерларига тушунтирилиб, баъзи кадрлардан воз кечиш, тўғрилаш шарти билан истисно тариқасида рухсат берилди.
«Ўзбекконцерт» давлат муасассаси матбуот хизмати


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар