«Ўзбекконцерт» томонидан Улуғбек Холиқовнинг миллий менталитетимизга зид ҳаракатлар акс эттирилган «Гавана»си рад этилди

17:52 30 Июль 2018 Маданият
494 0

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видео клиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» ДМ матбуот хизмати «Халқ сўзи online»га маълум қилди.

Foto: instagram

Хонанда Улуғбек Холиқов ижро этган «Гавана» қўшиқ матни шеърият талабларига мутлақо жавоб бермаслиги, «олди-қочди» гаплардан иборатлиги, унга ишланган видеоклипдаги тасвирларда миллий менталитетимизга зид ҳаракатлар, маънавиятимизга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар тасвири мавжудлиги боис бир овоздан эфирга узатиш рад этилди.
Хонанданинг қўшиғи матнини ўқиганимизда қуйидаги жумлаларга дуч келдик:
Бир бечора,
Сени қидириш билан овора.
Ҳаста ҳолатида ночора,
Сен томона.
Бора-боравераман жанона,
Ҳаяжоним очади тобора.
Гавана-савана,
Сайёраларида саёҳатдаман.
Гавана-савана,
Сени излаш билан овораман.
Гавана-савана.
Кенгаш аъзолари хонанданинг келгусидаги ижодий ишларига яқиндан ёрдам беришлари, шеър танлашда ва клип суратга олишида ўз кўмакларини аямасликларини билдирдилар.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар