“Ўзбеккўмир” АЖга йил охирига қадар 59,22 миллион доллар ажратилади

14:37 27 Июль 2018 Иқтисодиёт
489 0
Иллюстратив фото

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 июндаги “2017-2021 йиллар давомида кўмир соҳасини ривожлантириш ва модернизация қилиш тўғрисида“ги қарорига мувофиқ, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида умумий қиймати 585,1 миллион АҚШ доллари бўлган 8 та инвестицион лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Ушбу лойиҳалар доирасида янги тоғ технологиялари, оғир юкли автотранспорт воситалари ва мавжуд техникалар учун бутловчи қисмлар харид қилиниши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, “Ангрен шахтаси” қурилиши инвестицион лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида “Ангрен” кўмир кони “Шимолий” бортининг ўзида йилига 4 миллион тонна ҳажмда кўмир қазиб олиш ва янги иш ўринлари яратиш имконияти пайдо бўлади.

Йил охирига қадар инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 59,22 миллион АҚШ доллари қийматида пул маблағлари жалб қилинади.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан кўмир саноатида геология-қидирув ва кон юзини очиш ишларини жадаллаштириш орқали кўмир қазиб олиш имкониятларини ошириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 1 603,4 минг тонна кўмир ёқилғиси қазиб олинган. Ўз навбатида, кўмир етказиб бериш кўрсаткичларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102 фоиз ўсиш суръати қайд этилди. 6 ой давомида истеъмолчиларга 2 096,1 минг тонна кўмир етказилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019