"Ўзбеккино"да болажонлар учун антиқа авто-мото кўргазма ва экскурсия уюштирилмоқда 

14:07 04 Январь 2020 Маданият
500 0

“Ўзбеккино” Миллий агентлигида Янги йил байрами ҳамда қишки таътил муносабати билан кам таъминланган ҳамда меҳрибонлик уйлари болалари учун экскурсия ва байрам тадбирлари уюштирилмоқда.
 

Бугунги кунда болалар ва ёшлар тарбиясига қаратилган санъат турларининг зиммасига қўйиладиган вазифа бошқаларга қараганда ҳам бир неча баробар масъулиятлидир. Ёш авлод тарбиясидаги энг таъсирчан санъат саналмиш мультипликациянинг характери, унинг функциялари, қолаверса анимация санъати олдига қўйиладиган мақсад ва вазифалар мазмуни эндиликда ўзгарди, янгиланди. Ҳаётимизга компьютер технологиясининг кириб келиши эса бу борадаги имкониятларни янада кенгайтирди. Болалар телевизор орқали мультфильм кўрар экан, оламни шу тарзда идрок эта бошлайди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, юксак маънавиятли ёшларни тарбиялашимиз учун биз аввало эътиборни кичкинтой болаларимизга, боғча ёшидаги болаларга қаратишимиз керак. Чиндан ҳам эндиликда янги жамиятнинг эртанги куни учун қайғуриш бугунги фарзандларимиз тарбияси билан чамбарчас боғлиқ. Уларда Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга эҳтиром, халқимизга мос юксак инсоний туйғуларга содиқлик ҳиссини кичиклигиданоқ тарбияламоқ лозим.
 

Шу маънода 2020 йил 4 январь кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлигида кам таъминланган, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва мактаб-интернат болалари учун 77 та авто ва мототранспорт воситаси кўргазмаси ташкил этилди, кино санъати музейига саёҳат уюштирилди, болажонлар учун маънавий юксалтириш, эзгулик ва яхшиликка етакловчи янги ишлаб чиқилган мультфильмлар намойиш этилди ва байрам совғалари топширилди. Тадбирлар давом этмоқда. 
 

Хусусан, 6 январь куни соат 11:00да Юнусобод туманида жойлашган 21-меҳрибонлик уйининг, 7 январь куни шу вақтда эса Чилонзор туманида жойлашган 22-меҳрибонлик уйининг 50 нафар тарбияланувчиси байрам тадбирларига ташриф буюришади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019