«Ўзбеккино» ва қатор ҳокимликларда тил бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилмаган. 8 ҳокимликда эса маслаҳатчи ўрни «вакант»

16:21 22 Октябр 2020 Жамият
276 0

Аввалроқ, Давлат тили ҳақидаги қонун талабларини бузиш билан  боғлиқ   15 мингдан ортиқ ҳолат аниқлангани ҳақида маълумот берган эдик.

Бош прокуратура бошқарма прокурори Муродулла Турсунметов давлат идораларида иш юритиш ҳужжатларига риоя қилинмаётгани ҳақида ҳам маълумот берди.

“Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича раҳбар маслаҳатчилари лавозимига кадрларни танлаш масаласи тўғри ҳал этилмаётганлиги қонун бузилишларни олдини олиш имконини бермаяпти.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат бошқаруви органлари, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларида маслаҳатчи лавозимини жорий этиш белгиланган.

Бироқ, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Санитария - эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Андижон, Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Бўстон, Избоскан, Марҳамат, Олтинкўл, Пахтаобод, Тайлоқ, Улуғнор, Фарғона, Қўрғонтепа туманлари ва Хонобод шаҳар ҳокимликларида бундай лавозим жорий этилмаган бўлса, Боёвут, Жарқўрғон, Зангиота, Ромитан, Сирдарё, Фориш туманлари ва Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарларида маслаҳатчи штати ходим билан тўлдирилмаган”, деди Турсунметов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?