“Ўзбеккино” BBC билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильмлар суратга олиш бўйича йирик лойиҳани амалга оширмоқчи

16:55 17 Сентябр 2019 Жамият
129 0

Учрашув доирасида сўнгги 3 йил ичида Марказий Осиёда юз берган тарихий ўзгаришлар, жумладан, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларнинг қайта тикланиши ва бу ўзгаришлар оддий одамлар, умуман минтақа ҳаётига қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида ҳикоя қиладигн бир қатор ҳужжатли фильмларни суратга олиш бўйича келишувга эришилди. одамлар ва умуман минтақа. Бундан ташқари, тарихий ва маданий йўналишда ҳам қатор фильмлар яратишга келиши олинди. Бу рўйхатда Ўрта Осиёнинг биринчи фотосуратчиси ва ўзбек киносининг асосчиси Худойберган Девонов ҳақидаги фильм етакчилик қилади.

Компаниянинг АҚШ ва Европа давлатларида бизнесни ривожлантириш бўйича раҳбари Фредерик Дурман учрашув чоғида Би-би-си Ўзбекистон билан жадал ва самарали халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан мамнун эканлигини, янги лойиҳаларнинг амалга оширилиши нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда Би-би-си аудиториясини кенгайтиришини таъкидлади.

“Катта Лангар Қуръони: Афсона ва ҳақиқатлар“ лойиҳасининг муваффақиятли амалга оширилиши Би-би-си ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг муваффақиятли намунаси бўлди. Ушбу фильм орқали биз жаҳон, айниқса Яқин Шарқ аудиториясига Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, шунингдек, маърифатпарвар ислом ғоялари ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилдик“, деди Яқин Шарқ минтақаси бўйича журналистика бўлими бошлиғи Салим Патка учрашув давомида.

Ўз навбатида, “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Ф. Абдухолиқов биргаликда нафақат ҳужжатли фильмлар яратиш, балки Ўзбекистондаги ёш ҳужжатли кино усталарининг ижодий савиясини оширишга қаратилган ўқув семинарларини мунтазам равишда ўтказиш муҳимлигини таъкидлади. “Кино ҳақида сўз бораркан, ҳужжатли кинодек дунёга машҳур жанрни унутмаслик керак. Бугунги кунда кенг аудиторияни жалб қила оладиган ҳужжатли фильмлар яратишда ўзига хос усуллар, ижодий ёндашувлар мавжуд. Умид қиламизки, ушбу лойиҳа дунёга янги Ўзбекистон ва унинг буюк тарихи ҳақидаги янги фильмларни тақдим этиш баробарида, Ўзбекистон ҳужжатли киноси ёш вакилларининг янада камол топиши, тажриба орттириши, янги кўникмалар ҳосил қилишида муҳим ўрин тутади”, - дейди Ф.Абдухолиқов.

Шунингдек, BBC ўзбек хизмати Ўзбекистон маданияти ва санъати ҳақида 10 дақиқалик ҳафталик дастурлар бериб боришини маълум қилди.​​


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019