"Ўзбеккино"да 17 миллиард сўмлик маблағ нотўғри сарфланган

18:07 25 Август 2020 Иқтисодиёт
329 0

Жорий йилнинг май ойида “Ўзбеккино” МА қошида Жамоатчилик кенгаши тузилди, унинг таркибига киносаноат соҳасининг таниқли вакиллари ва экспертлари кирди. Жамоатчилик кенгаши фильм яратишга йўналтирилган йирик смета ва харажатларни ўрганиш билан фаол шуғулланиб, мақсадсиз сарфланаётган харажатларнинг олдини олиш бўйича таклифлар киритади.

Жамоатчилик кенгаши ўз мажлисларида Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳисоботини икки маротаба кўриб чиқди. Бошқарма жорий йилнинг июнь ойида 2017-2019 йилларда давлат томонидан ажратилган маблағларнинг ишлатилишини ўрганиб чиқиб, 17 млрд сўм миқдоридаги маблағ мақсадга хилоф ва ноўрин ишлатилган ҳолатларни аниқлади. Ҳозирда ушбу материаллар Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Жамоатчилик кенгаши томонидан “Кино соҳасида коррупцияга қарши кураш” дастури қабул қилинди.

“Ўзбеккино” МА ажратилаётган маблағларнинг юқори бюджетли мураккаб кинофильмларни яратиш учун бир доирадаги компаниялар ва режиссёрлар ўртасида тақсимланиши каби узоқ йиллар давом этган зарарли амалиётга қарши. Бундай ёндашув киноижодкорлар ўртасидаги соғлом рақобатга ҳалокатли таъсир кўрсатди. Шу муносабат билан эндиликда аксарият кинолойиҳаларнинг сценарий буюртмалари ижодий рақобат асосида танлаб олинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?