Ўзбeкистоннинг умумий қарзи 21 миллиард доллардан ошади

18:19 04 Ноябрь 2019 Иқтисодиёт
870 0

2020 йил бошида Ўзбекистоннинг Хитойдан давлат қарзи миқдори 3 миллиард доллардан ошади, бу 2019 йил бошига нисбатан 53% га кўпдир, дейилади Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрида.

Шунингдек, давлат бюджети лойиҳасига кўра, 2020 йил 1 январь куни Ўзбекистоннинг Японияга қарзи $1,83 млрд, Жанубий Корея олдида — $568 млн, Франция – $573 млн, Германия — $302 млн, Саудия Арабистони - $164 млн, Россия - $120 млнга етади.

Қайд этилишича, 2020 бошида давлат қарзи 21,3 миллиард доллар, ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36%ни ташкил қилади. Шундан ташқи қарз миқдори 15,3 миллиард долларни ташкил этиши кўзда тутилган.

Кредиторлар кесимида давлат ташқи қарзининг ҳажми хорижий давлатлардан олинган 6,7 миллиард доллар, 7,7 миллиард доллар – халқаро молия институтларидан ва 1 миллиард доллар инвесторлардан олинган қарзлардан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?