Ўзбекистоннинг ташқи қарзлари миқдори салкам 20 млрд долларга етди (фото)

12:40 28 Июнь 2019 Иқтисодиёт
552 0

Иллюстратив фото

2019 йилнинг биринчи чорагига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи миқдори 19,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк тақдим этган ҳисоботда маълум қилинган.

Унга кўра, 7,9 млрд доллар миқдоридаги қарзи хусусий ташқи қарзга тегишли бўлса, 11,7 млрд доллар давлат ташқи қарзига тўғри келмоқда.

Умумий ташқи қарз резидентларнинг норезидентлар олдидаги асосий қарз ва фоизларни тўлаш талаб қилинадиган мажбуриятларини акс эттиради. Умумий ташқи қарз давлат ва хусусий сектор қарзларини ўз ичига олади. Умумий ташқи қарз таҳлили шуни кўрсатдики, 2013-2016 йиллар давомида қарздорликнинг ўсиши ҳар иккала секторда кузатилган.

Бироқ, Марказий банкка кўра, 2017-2018 йилларда хусусий сектор ташқи қарзининг камайиши кузатилди.

2019 йилнинг I чорагида хусусий сектор ташқи қарзи асосан тижорат банклари томонидан қарз олишнинг кўпайиши ҳисобига яна ўсишни бошлади.

2019 йилнинг I чораги давомида давлат сектори ташқи қарзи 2018 йилда кузатилгани каби ўсиш суръатини сақлаб қолди ҳамда ушбу ўсиш суръатининг жорий тенденцияси йил охиригача сақланиб қолиши кутиляпти. Ушбу жараён ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги қарздорликларни жалб қилиниши билан изоҳланиши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019