Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ўз фуқаросининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, уни алдаб кетишларига йўл қўймади

20:09 02 Февраль 2019 Жамият
467 0

Фото: "Дунё" АА.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ҳозирги кунда Россия пойтахти Москва шаҳрида вақтинча истиқомат қилаётган Гўзал Исломова фирибгарлар қўлига тушиб, 150 минг рубль маблағидан ажралишига бир баҳя қолди. Ўзбекистонинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Консуллик бўлими ходимлари унга ўз пулларини қайтариб олишда ёрдам берди. Бу ҳақда сайтимизга “Дунё” ахборот агентлигининг Москвадаги вакиллари маълум қилишди.

Бўлиб ўтган воқеа юзасидан жабрланувчининг ўзи Агентлик мухбирларига шундай дейди:

— Ўтган йилнинг ноябрь ойида ўзим ишлаётган ташкилот раҳбарияти билан баъзи келишмовчиликларни ҳал этиш учун адвокатга мурожаат қилишимга тўғри келганди. Москва шаҳридаги бир адвокатлик фирмаси билан боғландим. Фирма мен билан шартнома тузиб, сўнгра ўз хизматлари учун олдиндан 150 минг рубль миқдорида нақд пул сўради. Уларга ишониб, 150 минг рубль маблағни олиб бориб топширдим.

Аммо менга берилган катта ваъдаларга қарамай, фирма томонидан менинг ҳуқуқларимни муҳофаза этиш учун ҳеч қандай иш қилинмади. Вақт ўтиб борар, бироқ мен пул тўлаган фирма ходимларидан дарак йўқ эди. Ўз маблағимни қайтариб олиш мақсадида фирма жойлашган манзилга бир эмас, бир неча маротаба бордим, лекин ҳар сафар мени ичкарига киргизмасдан ҳайдаб юборишди. Ҳар куни борган пайтларим ҳам бўлди, аммо барча саъй-ҳаракатларим зое кетди. Қўнғироқларга-ку, умуман жавоб беришмади. Тинимсиз телефон қилаверганимдан сўнг менинг рақамимни “блоклаб” қўйишди.

Алданганимни билгач, Москвадаги Ўзбекистон элчихонасининг Консуллик бўлимига ёрдам сўраб мурожаат этдим. Элчихона ходимлари мурожаатимни ўрганиб чиқиб, мен пул тўлаган фирма билан бир неча маротаба музокаралар ўтказишди. Натижада кунларнинг бирида менга қўнғироқ қилиб, маблағимни қайтариб олишим мумкинлигини айтишди. Бу хушхабар мени ниҳоятда қувонтирди. Зеро, 150 минг рубль — катта маблағ (2300 АҚШ долларига тенг). Агар бир ўзим бўлганимда, ўша фирмадан пулимни ҳеч қачон қайтариб ололмай, алданиб қолаверар эдим. Дипломатларимизнинг шарофати билан пулимни қайтариб олдим, улардан ниҳоятда миннатдорман!

Элчихона ходимлари доимо ўзбекистонликларга катта ёрдам беришади. Ўз мисолимда бунга бевосита ишонч ҳосил қилдим!

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019