“Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари” портали ишга тушади

12:34 07 Октябр 2020 Ҳужжатлар
366 0

“Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4851-сон, 06.10.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, ОТМнинг тегишли таълим йўналишлари талабалари ўртасида информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари соҳаларида ўтказиладиган республика ва нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари бўлган талабалар ОТМнинг тегишли магистратураси йўналишларига ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.

2021/2022 ўқув йилидан ушбу йўналишларда кадрлар тайёрлаётган барча ОТМ мактабларнинг битирувчи синф ўқувчилари ўртасида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – олий таълим муассасаси) ўз олимпиадаси ўтказади.

Танловда 1-3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар биринчи ўқув йили учун тўлов ОТМнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳолда имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.

2021 йилдан “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчилар бир ойлик маош миқдорида бир марталик мукофотланади.

ОТМнинг информатика ва ахборот технологиялари билан боғлиқ таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга битирувчилари мазкур ОТМнинг магистратурасига кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Мактабларнинг “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича ўрта-махсус маълумотли ва камида 1 йил педагогик иш стажига эга ўқитувчилари ТАТУга педагогика йўналиши бўйича масофавий ўқитиш шаклида тўлов-контракт асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январга қадар “Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари” портали ишга туширилади.

Порталда, жумладан, дастурлаш соҳасида ўтказиладиган олимпиадалар, танловлар ва акциялар тўғрисида маълумотлар жойлаштириб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?