Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори бўлган мамлакатлар маълум қилинди

10:39 27 Июль 2018 Иқтисодиёт
428 0
Фото: Спутник

Ташқи савдо вазирлиги 2018 йил биринчи ярмида Ўзбекистон билан савдо ҳажми энг юқори бўлган мамлакатлар ўнлигини эълон қилди.

Унда биринчи ўринни Россия эгаллади. Ушбу давлат билан йил бошидан буён савдо айланмаси 2 млрд 836 млн долларни ташкил этган. Экспорт 1 млрд 022,4 миллион доллар, импорт 1 млрд 813,5 миллион долларга тенг бўлди. Бу мамлакатнинг умумий савдо айланмасидаги улуши 16 фоиз.

Кейинги ўринда Хитой бормоқда: савдо айланмаси 2 млрд 811,3 миллион доллар, экспорт 1 млрд 304,6 млн доллар, импорт 1 млрд 506,7 млн доллар. Умумий савдо айланмасидаги улуши 15,9 фоиз.

Учинчи ўринда Қозоғистон жойлашди: савдо айланмаси 1 млрд 436,7 млн доллар, экспорт 701,4 ва импорт 735,3 миллион доллар. Умумий савдо айланмасидаги улуши 8,1 фоиз.

Юқори ўнликдан шунингдек, Туркия, Жанубий Корея, Афғонистон, Германия, АҚШ, Латвия ва Беларусь жой олди.

Ташқи савдо вазирлиги

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар