Ўзбекистоннинг энг баланд биноси яна 51,5 метрга ўсди

14:35 29 Август 2019 Жамият
159 0

“Murad Buildings” ҳамда Туркиянинг “Özgüven” компаниялари томонидан қурилаётган Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар бинонинг номи эълон қилинди. “NEST ONE” деб номланган мажмуа “осмон барча учун” концепцияси асосида барпо этилади. Бу ҳақда Соф.уз хабар берди.

“NEST ONE” номи унда яшовчилар ва уларнинг меҳмонлари учун шинамлик ва ишончли “уя” тимсолини мужассамлаштирган. Офислар, ресторанлар, спорт зоналари ва бошқа жамоат ҳудудларидан ташқари, бўлғуси осмонўпар бинода “люкс” классидаги 746 та хонадон қурилиши лойиҳаланган. Қуйи қаватларда автомобиллар тураргоҳи кўзда тутилган.

Ўзбекистоннинг энг баланд ва кўп функцияли биносида кўчмас мулкни сотиш 2019 йилнинг 14 сентябрида бошланади. “Murad Buildings” раҳбари Мурод Назаровнинг таъкидлашича, бинонинг юқори қаватидаги “люкс” квартиралар аллақачон сотиб бўлинди.

Бўлғуси осмонўпар бино 51 қаватдан иборат бўлади ва у 266,5 метр баландликка кўтарилади. Бинонинг дастлабки лойиҳаси 215 метрга тенг деб эълон қилинганди, лекин грунт таҳлили ва Германия ҳамда Туркияда ўтказилган бир қатор симуляциялардан сўнг, бино баландлиги 266,5 метргача оширилди, бу матбуот ходимлари билан ўтказилган аввалги учрашувда аитилганидан баландликдан 51,5 метр баландроқдир.

астлабки ҳисоб-китобларга қараганда осмонўпар бинонинг қурилишини ниҳоясига етказиш ва турар жой амалий ва жамоат зоналарини ободонлаштириш 2021 йилнинг декабрь ойига режалаштирилган.

“Özgüven” компания архитекторлар гуруҳи раҳбари Уғур Ўзер Ўзгувеннинг таъкидлашича, бино модерн услубида лойиҳаланган: унда ҳатто майдони кичик хонадонни сотиб олсангиз ҳам нафақат турар жой маконига эга бўласиз, балки 5 юлдузли меҳмонхона даражасидаги қулайликларни таъминлайдиган жуда кўплаб зоналардан фойдаланиш имкониятини ҳам қўлга киритасиз.

“Бинонинг барча конструкциявий ҳисоб-китоблари, шунингдек ер силкинишларида мустаҳкамлигини синаш ишлари тугалланган”, дейди “Özgüven” директорлар кенгашининг раиси Ўзгур Ўнур Ўзгувен. “Биз ер силкинишига қарши бардошлиги синовларини Истамбул университетида ўтказдик, бу бизда бино 9 баллгача ер силкинишига бардош беришига ишонч уйғотди. Шамол симуляциясини синовларини Германияда ўтказдик. Бу синовлар натижасида бинонинг фасад тизими муфассал ҳисоблаб чиқилди. Осмонўпар бинонинг оловбардошлигига ҳам алоҳида эътибор қаратдик. Ёнғин хавфсизлигининг умумий қоидаларига мувофиқ, энг биринчи қилинадиган иш - бу одамларни хавфсиз эвакуация қилиш, шундан кейингина ёнғинни ўчиришни бошлаш зарур. Бизнинг тизимимизда буларнинг барчаси биргаликда ишлайди. Энг аввало, эвакуация йўллари тутун босишидан ҳимоя қилинганлигидир. Шу билан бир вақтда, вентиляция тизими ҳал қилинганлиги туфайли бинодаги ёнғин ўчоқлари унинг ичига ўрнатилган ақлли тизим ёрдамида назорат қилинади”.

Бўлғуси осмонўпар бинони алоҳида маркадаги бетон билан таъминлаш учун Тошкент чеккасида бетон заводи қурилмоқда, унга 4 миллион доллар инвестиция киритилди. 800 маркали бетондан фойдаланишга қарор қилинди. Қурилаётган завод фақат “NEST ONE” лойиҳасини бетон билан таъминлайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019