Ўзбекистоннинг аёллар борасидаги давлат сиёсати БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссияси томонидан юқори баҳоланди

17:21 13 Март 2019 Жамият
418 0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссиянинг 63-сессиясида маъруза қилди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Республикамизда 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадлари учун амалга оширилаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенглик ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш борасида олиб бораётган давлат сиёсати йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Сессия иштирокчилари Ўзбекистонда беш йиллик ҳаракатлар стратегияси муваффақиятли амалга оширилаётганлиги, унда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари ҳамда ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилгани борасида маълумот берилди.

Делегация томонидан Ўзбекистоннинг 2030 йилги кун тартибига ва БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий тарафдор эканлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбир доирасида Танзила Нарбаева БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ижрочи директори Натали Канем билан учрашди. Унда мазкур ташкилот доирасида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

UNFPA Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий органларидан бири бўлиб, у аҳолишунослик соҳасида аъзо давлатларга ёрдам беради, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя, гендер тенглиги ва барқарор ривожланиш ишларини қўллаб-қувватлаш учун демографик сиёсатни такомиллаштиришга кўмак беради.

Хусусан, икки томонлама учрашув давомида Жамғарма раҳбарияти Ўзбекистонда аёллар учун яратилган имкониятларни кенгайтириш соҳасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сиёсати, шунингдек, мамлакатда аёлларнинг тўлиқ қўллаб-қувватлаш сўнгги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништирилди.

UNFPA ижрочи директори мамнуният билан сўнгги йилларда Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, хотин-қизларни рағбатлантириш, гендер тенглиги ва репродуктив саломатлик соҳасида ижобий ўзгаришлар амалга оширилганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг барча даражаларида ва ижтимоий ҳаётда аёлларнинг ижтимоий фаоллиги ошиб бормоқда.

Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019