Ўзбекистоннинг 3 ҳудудида газ таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади

08:57 09 Июль 2018 Жамият
459 0
Фото: inosmi.ru

2018 йилнинг май ойида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти билан Туркиянинг “Kazanchi Holding A.S” компанияси ўртасида имзоланган меморандумга асосан, Бухоро шаҳри ҳамда Тошкент ва Самарқанд туманларидаги газ таъминоти давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаси асосида амалга оширилади. 

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган парламент эшитувида акциядорлик жамияти раисининг ўринбосари Одил Темиров маълумот берди. Қўмитанинг назорат-таҳлил фаолияти табиий ва суюлтирилган газдан оқилона ва самарали фойдаланишнинг ҳолати ва истиқболлари масаласига бағишланди. 

Истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш масаласи, аввало, табиий газни қазиб чиқаришдан бошланади. Бугунги кунда янги қудуқларни бурғулаш, мукаммал таъмирлаш ва компрессор станциялари, газни тайёрлаш комплекслари барпо этиш бўйича иш олиб борилмоқда.  

Табиий ва суюлтирилган газдан оқилона фойдаланишда республикамизнинг ички бозорларида ностандарт ва қўлбола газ ускуналарни сотиш ҳолатларига чек қўйиш ва уларни энерготежамкор, автоматлаштирилган газ жиҳозларига босқичма-босқич алмаштириш чора-тадбирлари кўрилаётгани таъкидлаб ўтилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар