Ўзбекистонни зиёрат туризмининг марказларидан бири сифатида эътироф этиш тўғрисида Бухоро декларацияси имзоланди

20:38 22 Февраль 2019 Welcome to uzbekistan
547 0

Иллюстратив фото

Саид Раҳмонов/“Халқ сўзи ONLINE”. I Халқаро зиёрат туризми форумига мезбонлик қилаётган Бухорода тадбирлар давом этмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида чет эллик тадбиркорлар ва инвесторлар билан ҳамкорликда маҳаллий тадбиркорларнинг ўзаро B2B учрашувлари бўлиб ўтди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Унда “Юртимизда янги сайёҳлик маҳсулотларини шакллантириш ва зиёрат туризми салоҳиятини ошириш бўйича халқаро тажрибани ривожлантириш”, “Индонезия ҳудудида исломнинг тарқалишида Ўзбекистон олимларининг ўрни”, “Мусулмон сайёҳлар учун халқаро рейтинг ва унинг мамлакат имижини оширишга таъсири”, “Туризмнинг маданий меросга таъсири”, “Ўзбекистон буюк ўтмишдан ёруғ келажак сари”, “Ўзбекистонда “ҳалол” стандартининг ривожланиши” масалаларида хорижий ҳамда маҳаллий экспертлар ва соҳа ходимларининг маърузалари тингланди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Кун якунида Ўзбекистонни зиёрат туризмининг марказларидан бири сифатида эътироф этиш тўғрисида Бухоро декларацияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги “Миллий PR маркази” ДУК ҳамда “Global Muslim Traveler Index” доирасида “Matta” (Малайзия), “Crescent Rating” (Сингапур) ассоциациялари, Жакарта тарғибот фонди (Индонезия) ўртасида меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019