Ўзбекистонликлар уч ойда пластик карточкалардаги 2,2 трлн сўмни нақдлаштириб олди

18:38 15 Август 2018 Иқтисодиёт
236 0

Аҳолининг нақд пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида банкоматлар ва терминаллар тармоғи кенгайтирилиши ҳисобига пластик карталардан нақд пуллар ечиб олиш ҳажмлари ошди.

Марказий банк ҳисоботига кўра, 2018 йилнинг II чорагида аҳоли томонидан пластик картадаги маблағлар ҳисобидан нақд пул ечиб олиш ҳажми I чоракдаги кўрсаткичдан 1,4 баробарга ортиб, 2,2 трлн. сўмни ташкил қилди.

Бу эса, аҳоли томонидан савдо ва пуллик хизматлар учун тўловларда нақд пуллардан фойдаланиш даражасини ошишига олиб келди.

Хусусан, жорий йилнинг январь-июнь ойларида савдо ва пуллик хизматлар учун нақд пулда тўланган тўловлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 баробарга ошган бўлса, терминаллар орқали тўланган тўловлар миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли ўзгаришсиз қолган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар