Ўзбекистонликлар энди Ханти-Мансийск автоном округида ошпаз бўлиб ҳам ишлашлари мумкин

11:12 22 Август 2019 Жамият
69 0

Архив фото

2019 йилнинг 14 август куни Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округи губернаторининг биринчи ўринбосаридан умумий овқатланиш соҳасида меҳнат фаолияти билан шуғулланишда хорижий фуқароларига 2019 йилда қўйилган қўйилган чеклов олингани тўғрисида расмий тушунтириш олди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Россия Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган мазкур соҳа учун стандартлар (ўрта махсус таълимни тугатганлик, амалий иш тажирбаси, тиббий китобча) ва Россия Федерациясида вақтинча яшаш учун рухсатнома ёки истиқомот учун гувоҳнома (вид на жительство) мавжуд бўлганда Ўзбекистон фуқаролари Ханти-Мансийск автоном округида «Ошпаз» касби бўйича ишлашлари мумкин.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти, Свердловск вилояти, Тюмен вилояти, Челябинск вилояти, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненетск автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019