Ўзбек боксчиси чемпионлик камарини қўлга киритди

10:38 14 Апрель 2019 Спорт
358 0

Фото: "Халқ сўзи"

Профессионал бокснинг енгил (-61,23 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Равшанбек Умурзоқов (8-0, 7 КО) ўзининг навбатдаги жангида чемпионлик камари учун рингга чиқиб, ғалаба қозонди.

Умурзоқов 13 апрель куни Молдова пойтахти Кишинёв шаҳридаги Енгил атлетика ёпиқ манежида бўлиб ўтган WBA Asia чемпионлик камари учун жангда филиппинлик Роберто Гонсалесга (28-5, 17 КО) қарши рингга чиқиб, рақибини иккини раундда нокаутга учратди. Гонсалес биринчи раунднинг 2:14 сониясида ҳам нокдаун ҳолатига тушган, бироқ жангни давом эттиришга муваффақ бўлганди. Иккинчи раунднинг 2:15 дақиқасида эса Равшанбекнинг рақибнинг бош ва жигар қисмларига берган зарбасидан сўнг филиппинлик боксчи ерга қулади.

Натижада Умурзоқов фаолиятидаги дастлабки чемпионлик камарини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Равшанбек Умрзоқов бунгача сўнгги марта 22 февраль куни Екатеринбургда бўлиб ўтган бокс оқшомида рингга чиқиб, бошқа бир филиппинлик боксчи Римар Метудани (12-5-1, 7 КО) 4 раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019