Ўзбекистонлик велоспортчилар ҳаммадан ўзиб кетди

12:20 17 Июль 2018 Спорт
254 0
Фото: Велосипед спорти федерацияси

Қозоғистоннинг Усть-Каминогорск шаҳрида Астана шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган кўпкунлик халқаро велопойга ўтказилди.

Мазкур нуфузли велопойгада Россия, Озарбайжон, Беларусь, Украина, Молдова, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистоннинг 140 дан ортиқ спортчилари ва 19 та жамоа иштирок этди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари М. Холмурадов, Д. Сиддиқов, А. Измайлов, С. Медведев, Д. Забиров ва А. Суннатов мусобақада катта мураббий А. Абдураҳимов бошчилигида қатнашишди.

Велосипед спорти федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, кўпкунлик велопойганинг 3-босқичда (90 км) ҳамюртимиз М. Холмуродов 1-ўринни, 5-босқичда (170 км) эса 2-ўринни эгаллади. Бу орқали ҳамюртимиз умумий ҳисоб бўйича иккинчи поғонани банд этди. Терма жамоамизнинг бошқа бир аъзоси Д. Сиддиқов эса энг фаол пойгачи номинацияси ғолиби бўлди. Якунда, терма жамоамиз велопойгачилари 19 жамоа ичида биринчи бўлишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар