Ўзбекистонлик УЕФА кубоги соҳиби янги клубга ўтмоқда

13:55 19 Июнь 2019 Спорт
444 0

Ўзбекистонлик чарм тўп устаси Виталий Денисов ёзги трансфер ойнасида Қозоннинг “Рубин” клубига ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар берди.

Ҳамюртимиз айни пайтда Қозонда тиббий кўрикдан ўтяпти.

32 ёшли ҳимоячининг “Локомотив”(Москва) клуби билан тузган шартномаси ниҳоясига етмоқда ва у янги клубга эркин агент сифатида бориб қўшилади.

Ўтган мавсумда Денисов ижара асосида “Крилья Советов” жамоасида тўп сурди ва Россия чемпионатида 17 та ўйинда майдонга тушиб, бир маротаба голли узатма муаллифига айланди.

Виталий Денисов 1987 йилда Тошкентда туғилган. Ўз вақтида отаси тўп сурган “Пахтакор” клубида футболга илк қадамларини қўйган.

У 2003 йилда Москванинг ЦСКА клуби сафига қўшилган ва 2004/2005 йиллар мавсумида УЕФА Кубоги эгасига айланди. Орадан уч йил ўтиб ижара асосида Нижегородскнинг “Спартак”, келгуси мавсумдан эса Украинанинг “Днепр” жамоасига янги ўйинчи сифатида бориб қўшилган.

Денисов Днепропетровскда асосий таркиб ўйинчисига айланиб, 164 та матч ўтказган. 2013 йилдан “Локомотив” сафига келиб қўшилиб, тезда жамоа етакчиларидан бири бўлди. 2006 йилдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳам тўп сурган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019