Ўзбекистонлик талабалар Туркия оммавий ахборот воситаларида малака оширади 

14:08 28 Октябр 2019 Жамият
972 0

Ўзбекистон журналистика ва оммавий кoммуникациялар университетига Туркия элчихонаси ва ТИКА ҳамкорлик ташкилоти вакиллари меҳмон бўлди.

Учрашувда икки қардош давлатнинг узоқ йиллик тарихи ва дўстона алоқалари, туркий тилларнинг илдизи ва келажакдаги истиқболлари, урф- одат ва маданиятининг бир-бирига яқинлиги ҳақида сўз юритилди.

— Давлатимиз ўз вақтида Туркияга ҳам молиявий, ҳам маънавий ёрдам кўрсатган, — дейди Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр. — Бизнинг халқимиз буларни ҳеч қачон унутмайди.

Қолаверса, Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар Кенгашига аъзо бўлганидан мамнунмиз. Мен очиқ айтаман, биз буни анчадан бери интизорлик билан кутган эдик. Ўзбекистонсиз бу Кенгаш ”тухумсиз қуймоқ” қа ўхшар эди. Энди Кенгаш ҳақиқатан ҳам ўз номига мос бўлди.

Шунингдек, делегация Университет фаолияти ҳамда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Фурсатдан фойдаланиб томонлар талабалар алмашинуви вa Туркия элчихонаси ҳамкорлигида Туркия университетларида профессор ўқитувчиларнинг малака ошириши, уларнинг “ТRТ World” медиахолдинг ва “ТRТ Avas” телеканалларида амалиёт ўташи ҳақида келишиб олинди.

Ситора МАҲМУДОВА,

Ўзбекистон журналистика ва оммавий кoммуникациялар университети талабаси.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019