Ўзбекистонлик талаба “Робот фермер” қурилмасини яратди

22:42 02 Апрель 2018 Иқтисодиёт
1118 0

 “Ўзиккиламчиранглиметалл” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши, “Artel” компанияси ҳамкорлигида уюштирилган ярмаркада республикамизнинг барча ҳудудидан келган юзлаб ёшлар ўз лойиҳалари билан қатнашди.

— “Робот фермер” Европа мамлакатларида кенг қўлланилади, — дейди Тошкент давлат техника университети талабаси Турсунпўлат Тиловов. — Мамлакатимизда ҳали бунга қўл урилмагани боис, илк бор ушбу қурилманинг маҳаллий моделини яратдик. У деҳқон бажарадиган қўл меҳнатини автоматлаштирилган тарзда бошқариш имконини беради. Яъни турли ўсимликлар, гуллар ва полиз экинларини экади, парваришлайди. Ернинг намлик миқдорини ҳам ўлчаб, ўз вақтида суғоради. Ҳаттоки, бегона ўтлардан тозалай олади. Буни смартфон орқали масофадан бошқариш имконияти ҳам мавжуд. Ҳозирги кунда мазкур қурилмадан кичик иссиқхоналарда фойдаланиш мумкин. Мақсадимиз кейинчалик унинг катта ер майдонларига мўлжалланган такомиллаштирилган моделини яратиш ниятидамиз.

Ўзбекистон Миллий университети аспиранти Миржалол Қурбоновнинг нефть билан ифлосланган тупроқлар рекультивациясида агробиотехнологияларни қўллаш ғояси ҳам кўпчиликни қизиқтириб қўйди. Унинг айтишича, биологик тозалаш усулига асосланган мазкур инновацион технологияни қишлоқ хўжалиги соҳасида қўллаш натижасида нефть билан ифлосланган тупроқ қопламини 98 фоизгача тозалаш, кимёвий, физикавий ва биологик хоссаларни яхшилаш орқали тупроқ унумдорлигини ошириши мумкин.

Қолаверса, унинг иқтисодий самарадорлиги ҳам юқори, яъни ҳар бир гектарига 27 млн. сўмдан ортиқни ташкил этади. 
Ярмаркада намойиш этилган инновацион ишланмалар бири-биридан қизиқ ва фойдали. Бу эса ғоя ўз атрофига иккинчи бир ғояни қўшиб, келгусида йирик лойиҳалар кашф этилишида катта туртки бериши турган гап.

Шунингдек, тадбир доирасида Сергели туманида жойлашган “Yoshlar “Yoshlar Sport City” спорт-соғломлаштириш мажмуасининг тантанали очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Эндиликда замонавий ушбу мажмуада болалар ва ўсмирлар спортнинг теннис, волейбол, футбол, югуриш каби спортнинг ўндан ортиқ турлари билан шуғулланиши мумкин. 
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019