Ўзбекистонлик талаба қиз Осиёнинг янги рекордини ўрнатди

12:08 16 Сентябр 2019 Спорт
207 0

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида пара-сузиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Яқинда бўлиб ўтган навбатдаги баҳсларда қатнашган Қарши давлат университети Жисмоний маданият факультети 4-курс талабаси Шоҳсанам Тошпўлатова аёллар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсларида финишга биринчи бўлиб етиб келди ва терма жамоа ҳисобига ушбу жаҳон чемпионатидаги илк олтин медални олиб берди. Бу ҳақда Edu.uz хабар берди.

Шоҳсанам 1 дақиқа, 3,89 сония натижа билан Осиёнинг янги рекордини ўрнатди. Шоҳсанам Тошпўлатова бунгача 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича бронза медалига сазовор бўлган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019