Ўзбекистонлик спортчи спорт соҳасидаги “Оскар” мукофоти билан тақдирланди

15:50 10 Сентябр 2018 Спорт
486 0
Фото: wrestling.com.ua

Украинанинг Одесса шаҳрида Халқаро мукофот — “Олтин мангуст — 2018” мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ўзбек спорт оиласи вакиллари ҳам ташкилотчилар эътирофига сазовор бўлишди.

МОҚ матбуот хизмати хабарига кўра, тақдирлаш маросимида яқинда Индонезияда якунланган Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган Бекзод Абдураҳмонов “Жисмоний тарбия ва спорт ривожига қўшаётган ҳиссаси учун” номинациясида тақдирланди. Айтиш жоизки, Жакартадаги муваффақиятдан сўнг энди Бекзод Осиё ўйинларининг икки карра ғолиби ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари Шомурод Шофайзиев ҳам “Жисмоний тарбия ва спорт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳамда халқлар орасидаги дўстликни мустаҳкамлаётгани учун” номинациясида ташкилотчилар томонидан мукофотланди.

“Олтин мангуст” (“Golden Mongoose”) мукофоти спорт соҳасидаги “Оскар” ҳисобланади. Мукофот энг яхши спортчилар, спорт фахрийлари, спорт ривожи ва соғлом авлод тарбиясига ўз ҳиссасини қўшаётган бизнесмен ва сиёсатчиларга берилади. Тақдирлаш маросими ҳар йили ўтказилади. Бунгача 180 нафардан ортиқ спорт оиласи вакили ушбу мукофот билан тақдирланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар