Ўзбекистонлик сенаторнинг Брюсселда Афғонистон бўйича берган баёноти модератор ва иштирокчилар ҳайратига сабаб бўлди

12:31 18 Март 2019 Жамият
421 0

Фото: ХПК

Бельгиянинг Брюссель шаҳрида ”Евроосиёни бирлаштириб - Атлантикадан Тинч океанигача” биринчи мулоқоти бўлиб ўтди. Мазкур анжуман доирасидаги экспертлар учрашувида ўнлаб амалдорлар, иқтисодчилар ва сиёсатчилар ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

Улар орасида Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳам бор эди. Айтиш жоизки, Сафоевнинг баёноти учрашув модератори ва иштирокчиларини ҳайратга солди. Евроосиё ҳамкорлиги мавзусига у янги йўналиш - Афғонистон йўналишини қўшди.

Анжуман ишчи тили жуда кўп бўлгани учун, балки тадбир модератори Сафоевнинг мавзуси - трансафғон транспорт коридори қурилишими, аниғини тўғри тушунганини билиш учун аниқлаштирувчи савол берди.

”Мени назаримда, у ҳақиқатдан Афғонистонни бу жараёнга қўшишга тайёр эмас эди. Лекин бошқа томондан, биз Евроосиё минтақаси ҳақида ягона минтақа сифатида гапирар эканмиз, бу ҳолда бугунги кунда Европада мавжуд кўплаб муаммолар манбадан айро эмас. Наркотрафикни олинг - Европадаги 90 фоиз наркотрафикнинг келиб чиқиши Афғонистондан. Бирорта давлат бу муаммони мустақил ҳал қила олмайди. Фақат бирлашиб, умумий стратегияга таянган ҳолда, буни амалга ошириш мумкин. Аммо афсуски, умумий стратегия бизда ҳозирча йўқ. Лекин буни амалга ошириш мумкин. Ахир наркотиклар - терроризмни молиялаштириш, коррупция, ҳуқуқ-тартибот органларининг эрозияси манбаи. Шу боис, мен бугун келтирган Афғонистон мисоли, биз ҳаммамиз учун катта аҳамиятга эга”, - дея тушунтирди С.Сафоев Спутник мухбирига берган эксклюзив интервьюсида.

Сафоевнинг таъкидлашича, Афғонистоннинг минтақавий лойиҳаларга жалб этилиши, бу мамлакатда тинчликни мустаҳкамлашга омил бўлиши мумкин. ”Афғонистон халқи ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, қашшоқликка қарши курашиш эвазига террорчилик ташкилотларни, радикализмни озиқлантирувчи, муаммоларга барҳам бериш мумкинлигини яхши англайди. Маърифат - бу ҳам терроризмга қарши курашишнинг бир тури”, - деди у.

Унинг айтишича, Афғонистон орқали транспорт коридорнинг қурилиши кўплаб муаммоларни ечиши мумкин.

”Биринчидан, бу Афғонистонни иқтисодий лойиҳаларга транзит ҳудуд сифатида жалб этади. Иккинчидан, Марказий Осиёга, Евроосиё континентига экспорт-импорт оқимини максимал соддалаштиради. Агар трансафғон транспорт коридори қурилса, мамлакат ичидаги нархлар ва кўпроқ ўзбек товарлари чет элда тақдим этилади. Мен фақат Ўзбекистон ҳақида гапираяпман, аммо бу Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари, Россия ва Европа Иттифоқи давлатларига ҳам алоқадор”, - деди Ўзбекистон Сенати ўринбосари.

Сафоевнинг аниқлик киритишича, бугунги кунда Ўзбекистондан товарлар яқин портларга қадар 20-22 кунда етиб бормоқда, Афғонистон орқали транспорт коридори қурилгач эса, йўл вақти 2-3 кунгача қисқаради.

”Бу лойиҳада халқаро молия ташкилотлари, масалан Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки иштирок этади, деб умид қиламиз. Россиялик шерикларимиз томонидан қизиқиш билдирилмоқда, бундан ташқари, россиялик ҳамкасбларимиз Афғонистонда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тажрибаси бор. Шундай экан, бу кўп шерикли лойиҳа”, - дея хотима қилди Содиқ Сафоев.

”Биз жуда мураккаб даврда яшаяпмиз ва бугунги кунда биз аввало - ўзаро ишончга эътибор қаратишимиз керак. Буни Ўзбекистон мисолида кўриш мумкин. Айнан ишонч туфайли охирги икки йилда Марказий Осиёда кўплаб муаммоларни, хусусан, иқтисодий характердаги муаммоларни бартараф этишга муваффақ бўлинди. Шубҳа, рақобат, яширин душманлик ўрнига мулоқот, ҳамкорликка тайёрлик, компромиссга тайёрлик, очиқликка тайёрлик юзага келди. Бу глобаллашув давридаги калит сўзлардир”, - деди Сафоев.

Сафоев ўз маърузасида Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан савдо айланмаси ҳажми бир йил очида 50 фоиз ошгани ва бу ишонч, алоқалар ва очиқлик туфайли юзага келганини эътироф этди. Шу боис, ”Евроосиёни бирлаштириб - Атлантикадан тортиб Тинч океанигача” анжумани, унинг фикрича, бу янада кенгроқ майдонда муносабатларни вужудга келтиришга бўлган интилишдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019