Ўзбекистонлик санъаткор Кремль давлат саройида Наврўз куни қўшиқ куйлайди

16:32 18 Март 2019 Маданият
828 0

Ўзбекистонлик қўшиқчи Шаҳзода Кремль давлат саройида 21 март куни BraVo Халқаро профессионал мусиқа мукофотини топшириш маросимида чиқиш қилади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари маълумотига асосланиб Спутник хабар берди.

Ҳамюртимиздан ташқари россиялик Филипп Киркоров, Дима Билан, Тамара Гвердцители, америкалик Майкл Болтон, Леон Льюис, буюк британиялик Крис де Бург каби қўшиқчилар ҳам саҳнага чиқишади.

Мусиқа экспертлари “Йил қўшиқчиси”, “Йилнинг мусиқий видеоси” ва “Йил қўшиғи” каби номинацилар ғолибларини аниқлаб беришади.

Маълумот учун, Шаҳзода(Зилола Мусаева) Фарғонада таваллуд топган. Ўз шаҳридаги мусиқа мактабини тамомлагач, Киев давлат университетига ўқишга киради. У ерда мусиқачи сифатида ўз тажрибасини оширди. Аввалига “Жоним” гуруҳида ижод қилишни бошлаган ижодкор кейинчалик эстраданинг яккахонлик йўналишига ўтган.

Ўзбекистонда ва хорижда машҳурликка эришиш қаторида актёрлик соҳасида ҳам ўзини синаб кўрган. Айни пайтда унинг ҳисобида 11 та альбом ва еттита актёрлик иши мавжуд.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019