Ўзбекистонлик самбочилар Москвада бўлиб ўтадиган жаҳон кубогида иштирок этади

17:06 14 Март 2019 Спорт
197 0

Жорий йилнинг 22-23 март кунлари Россия пойтахтида самбо бўйича жаҳон кубоги учун беллашувлар бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Самбо спорти асосчиларидан бири А.А.Харлампиев хотирасига бағишлаб ўтказилаётган мусобақада Арманистон, Беларус, Венгрия, Венесуэла, Германия, Ирландия, Испания, Италия, Кипр, Куба, Камерун, Қозоғистон, Корея, Молдова, Марокаш, Нидерландия, Россия, Украина, Филиппин, Япония каби жами 21 давлатдан 250 спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Эркаклар (52, 57, 62, 68, 74, 84, 90, 100 ва +100 кг) ва аёллар ўртасида (48, 52, 56, 56, 60, 64, 68, 72, 80 ва +80 кг), шунингдек жанговар самбо (52 гача, 57, 62, 68, 74, 84, 90, 100 ва +100 кг вазн тоифаларида) бўйича ўтадиган беллашувларда бир неча бор жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган спорт усталари иштирок этишади.

Жаҳон кубогида Роман Шакиров мураббийлигида қуйидаги 9 нафар спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Эркаклар:

– 62 кг: Давлатжон Ҳамроев
– 68 кг: Тимур Худойқулов
– 74 кг: Аббос Жалолов
– 90 кг: Неъмат Ёқубов

Аёллар:

-52 кг: Зухрахон Маъмуржонова
-60 кг: Зарнигор Ўрмонова

Жанговар самбо:

– 74 кг: Истам Қудратов
– 82 кг: Бекзод Нурматов
+100 кг: Ҳакимжон Исмоилов

Маълумот учун, 1983 йилда “А” тоифа даражаси берилган мазкур мусобақа ғолибларига халқаро тоифада спорт устаси унвони берилади. 2009 йилдан бошлаб “Харлампиев мемориали” самбо бўйича жаҳон кубоги ва суперкубоги босқичлари орасида энг нуфузлиси, дея тан олинган. 2015 йилдан эса мазкур турнир ушбу спорт тури бўйича расмий ва ягона жаҳон кубоги ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019