Ўзбекистонлик қори Халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этади

13:58 21 Сентябр 2018 Жамият
992 0

Йўлдошбек қори Нуриддинов Мадина шаҳридаги Масжидун Набавийда Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида халқаро мусобақада қатнашиб, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Бу ҳақда Azon.uz хабар бермоқда. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Йўлдошбек қори Нуриддинов “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг “Олий мукофот” соҳиби ҳисобланади.

Саудия расмий ОАВ берган маълумотга кўра, Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишлари бўйича қирол Абдул Азиз танлови 26 муҳаррамда (6 октябрь) бошланиб, сафар ойининг биринчи кунигача (11 октябрь) давом этади. Унда 82 давлатдан 115 киши иштирок этади.

Ушбу мусобақа Муҳаммад (с.а.в.)нинг масжидларида 40 йилдан бери илк бор ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019