Ўзбекистонлик пара-сузувчилар жаҳон чемпионатида яна иккита медални қўлга киритди

11:12 13 Сентябр 2019 Спорт
88 0

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида пара-сузиш бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг ортда қолган навбатдаги куни ҳам терма жамоамиз учун омадли ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

S13 тоифасида 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича кечган беллашувлар вакилларимиз учун омадли якунланди. Ушбу йўналишда эркаклар ўртасида Ислам Исланов кумуш медални қўлга киритган бўлса, Рио Паралимпиадасининг икки карра совриндори Шоҳсанам Тошпўлатова бронза медали билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, ундан аввалги кун беллашувларида 17 ёшли Нигора Мирзоҳидова худди шу масофага чалқанча усулда кечган баҳсда бронза медалига сазовор бўлган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019