Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро математика мусобақасида 14 та медалларни қўлга киритди

09:56 07 Август 2019 Жамият
112 0

1-6-август кунлари Жанубий Африка Республикасининг Дурбан шаҳрида ўтказилган Халқаро математика мусобақасида (IMC 2019) юртимиз терма жамоаси аъзолари 14 та медаль ва 2 та фахрий ёрлиқни қўлга киритди. Бу ХТВ матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг 7-синф ўқувчиси Анваржон Раҳматов мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Пешку туманидаги 18-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Жаҳонгир Норбоев кумуш медал, Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг 9-синф ўқувчиси Олимжон Олимов, Китоб туманидаги 1-ИДУМИнинг 10-синф ўқувчиси Элдор Нейматов, Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг 7-синф ўқувчиси Тўймурод Қодиров, Урганч шаҳридаги 6-ИДУМИнинг 7-синф ўқувчиси Бекзод Мақсудов бронза медаль билан тақдирланди.

Шу билан бирга жамоавий масала ечиш мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақада 41 та давлатдан таълим тизимлари умумэътироф этилган Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Гонконг, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия, Руминия, Болгария ва ҳ.к.лардан 500 нафардан ортиқ энг иқтидорли ўқувчилар математиканинг комбинаторика, сонлар назарияси, геометрия бўлимларига оид мураккаб ва ностандарт масалаларни ечишда беллашган.

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан 2014 йилдан бошлаб мамлакатимиз ўқувчилари халқаро математика мусобақасида иштирок эта бошлади. Мамлакатимиз ўқувчилари 2014 йилдан бошлаб ҳозирги кунга қадар 3 та олтин, 7 та кумуш, 4 та бронза медалларни қўлга киритган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019