Ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони вафот этди

12:12 26 Март 2019 Спорт
456 0

Фото: YouTube / Olympic

Чанғи акробатикаси бўйича тарихдаги нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон бўйича илк Олимпиада чемпиони Лина Черязова 23 март куни 51 ёшида Новосибирскда вафот этди. Фристайлчи узоқ давом этган хасталикдан сўнг ҳаётдан кўз юмди. У Новосибирскдаги Клешчихинский қабристонига дафн этилади.

Лина Черязова 1968 йил 1 ноябрь куни Тошкентда туғилган. У 1989 йили СССР терма жамоаси таркибида фристайл бўйича Жаҳон кубогида дебют қилган. Совет Иттифоқи парчалангач, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан иштирок этган. Норвегиянинг Лиллеҳаммер шаҳрида бўлиб ўтган 1994 йилги Олимпиадада олтин медални қўлга киритган — бу ҳамон Ўзбекистоннинг қишки Олимпиадалардаги ягона олтин медали бўлиб турибди.

Олимпиададаги ғалабасидан сўнг, спортчи 25 ёшида Американинг Лейк-Плэсид қишлоғидаги машғулотлар вақтида бошидан оғир жароҳат олган. Кейинчалик у нафақат оёққа тура олди (жароҳатдан кейин икки ҳафта комада ётган), балки катта спортга ҳам қайтишга муваффақ бўлди. 1998 йили Нагано (Япония)да бўлиб ўтган қишки Олимпиадага йўлланма олди, фаолиятидаги сўнгги ҳисобланган ушбу мусобақада 13-ўринни эгаллади.

Лина Черязова 1994 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, 1998 йили эса “Ўзбекистон ифтихори” унвони билан билан тақдирланган. 2006 йили эса Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси унвони билан тақдирланган. “Коммерсант”нинг ёзишича, у 2006 йили Новосибирскда қашшоқлик ёқасида кун кечиришга мажбур бўлган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019