Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган

12:37 05 Февраль 2019 Спорт
3330 0

Бокс бўйича Рио олимпиадаси кумуш медал соҳиби, Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиевнинг қонидан допинг топилган. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, ўтган йилги текширувлардан бирида Мелиқўзиевнинг допинг таҳлиллари ижобий натижа берган. Унинг бир муддат мусобақаларда иштирок эта олмаганига айнан шу допинг тест натижалари сабаб бўлгани айтилмоқда. Бироқ бу борада расмий манбаларда хабар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистон терма жамоасига номзодлар саралаб олинадиган сўнгги Ўзбекистон чемпионатида ҳам иштирок этмаганди. Баъзи маълумотларга кўра, бунга унинг жароҳати сабаб қилиб кўрсатилган.

Ҳозирча Мелиқўзиевнинг қонидан қандай тақиқланган модда топилгани ва бу борада қандай санкциялар қўлланилгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Айни вақтда Мелиқўзиев машғулотларда иштирок этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019