Ўзбекистонлик ҳарбий қуролсозлар иккинчи натижани қайд этди

19:01 30 Июль 2018 Жамият
545 0
Архив фото

Россияда бўлиб ўтаётган IV Халқаро армия ўйинларининг “Қуролсоз уста” танловининг биринчи босқичи бўлган гаубицани шатакка олиб тортиб бориш йўналишида ўзбекистонлик ҳарбийлар иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин мезбонлар вакиллари – Пенза артиллерия муҳандислик институти жамоасига насиб этди. Қозоғистонликлар учинчи натижани қайд этди. Бу ҳақда IV Халқаро армия ўйинлари матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур беллашувларда ҳарбий хизматчилар олдига зарарланган 122 мм.ли “Д-30А” гаубицасини фронт шароитида таъмирлаш базасига олиб бориш ва қуролни соз ҳолатига келтириш шарти қўйилди.

Қуролни манзилга етказиб бориш учун иштирокчилар сувли тўсиқ, тепалик, қиялик каби мураккаб йўлларни ўз ичига олган 4 км.лик масофани босиб ўтишларига тўғри келди.

Жорий йилги армия ўйинларида олти мамлакат қатнашмоқда. Бу унинг тарихидаги рекорд кўрсаткичдир. Хусусан, Пенза полигонига Россия, Хитой, Қозоғистон, Эрон, Арманистон ва Ўзбекистон жамоалари саф тортишди. Мусобақалар 5 августга қадар давом этади.

Жамоалар зенит қурилмалари ва залп билан ўт очиш реактив тизимларини таъмирлаш бўйича энг яхши қуролсоз, шунингдек, комплекс эстафетаси йўналишларида ҳам ўз маҳоратларини синовдан ўтказади.

Маълумот учун, бу сафар Ўзбекистон Армия ўйинларининг 13 йўналишида иштирок этяпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019