Ўзбекистонлик ФИФА расмийси ЖЧ-2018нинг яна бир учрашувига тайинланди

17:30 27 Июнь 2018 Спорт
972 0
Фото: the-uff.com

Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифовга «Н» гуруҳидан ўрин олган Сенегал – Колумбия ўйини ҳам ишониб топширилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Сенегал – Колумбия ўртасидаги учрашув 28 июнь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари, ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифов шу кунга қадар ЖЧ-2018дан ўрин олган 3 та ўйинда — Коста-Рика - Сербия, Дания - Австралия ва Россия - Уругвай учрашувларида ишлаганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019