Ўзбекистонлик чавандоз Жаҳон кубоги финалининг шоҳсупасида

20:44 09 Сентябр 2018 Спорт
466 0
Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

От спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) тури бўйича Жаҳон кубоги ("FEI World Jumping Challenge")нинг финал босқичи якунланди. 

Тўрт кун давом этган мусобақалар ўта муросасиз кечди. Сабаби, унда дунёнинг турли бурчакларидан келган ўн тўққиз нафар энг кучли чавандоз юқори очко тўплаган ўн нафари ҳал қилувчи баҳсларда майдонга чиқдилар. 

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Хорижлик экспертларнинг эътироф эшитишича, Жаҳон кубогининг Тошкент мусобақалари кутилганидек, жуда қизғин ва ҳаяжонларга бой ўтди. Буни ғолиб номини аниқлаш учун икки конкурнинг ўзи етарли бўлмагани, оқибатда қўшимча сакрашлар ўтказилгани мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. 

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Унинг натижаларига кўра, биринчи ўринни исроиллик чавандоз Стернбах Надав "Арагон" лақабли тулпорида қўлга киритди. "Рамиро" лақабли отда тўсиқлардан моҳирона сакраган аргентиналик Ричард Киеркигард иккинчи ўринга сазовор бўлди. Томошабинлар меҳрини қозонган ўзбекистонлик ёш чавандоз Саидамирхон Турғунбоев  эса "Амбассадор" лақабли отда ҳеч бир жарима очколарсиз тўсиқлар ошиб, шоҳсупанинг учинчи ўрнига кўтарилди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тантанали равишда тақдирландилар. 
Саид РАҲМОНОВ, 
"Халқ сўзи" мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019