Ўзбекистонлик боксчи WBA олтин камарига асосий даъвогар

14:46 04 Декабрь 2018 Спорт
534 0

Фото: afisha.uz

Профессионал боксчиларнинг янги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, иккинчи енгил вазн тоифаси (55,3 кг) да ўз жангларини ўтказаётган Муроджон Аҳмадалиев ноябрь ойида ўтказган жангидан сўнг рейтингнинг биринчи поғонасига чиқиб олди.

Эслатиб ўтамиз, у 24 ноябрь куни америкалик Исаак Заратега қарши жанг ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонган. У ўша жангида ўзининг WBA Intercontinental камарини ҳам ҳимоя қилганди.

Айни пайтда WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони америкалик Даниэль Роман ҳисобланади. Муроджон Аҳмадалиев биринчи ўринга чиқиб олиш орқали олтин камар учун асосий даъвогарлардан бирига ҳам айланиб олди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019