Ўзбекистонлик боксчи қиз халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди

09:58 21 Январь 2019 Спорт
526 0

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Сербиянинг Собмор шаҳрида ўсмир қизлар ва аёллар ўртасида бокс бўйича саккизинчи “Миллатлар кубоги-2019” халқаро турнири ўтказилмоқда. 14 январдан 21 январгача давом этадиган мусобақада Хитой, Хорватия, Чехия, Франция, Германия, Греция, Венгрия, Қозоғистон, Литва, Латвия, Норвегия, Польша, Руминия, Словения каби 21 та давлатдан 200 нафарга яқин спортчи қизлар иштирок этишмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, ушбу нуфузли мусобақа илк маротаба Ўзбекистон вакили ҳам иштирок этди. Юртимиз шарафини мураббий Улуғбек Баратов мураббийлиги остида 2003 йилда туғилган боксчи қизимиз Сабина Бобоқулова (-48 кг) ҳимоя қилди.

Дастлабки жангларида Қозоғистон ва Германия вакилларини мағлубиятга учрата олган боксчимиз, финалдаги рақиби россиялик Анастасия Кириенкодан 5:0 ҳисобида устун келди ва олтин медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, С.Бобоқулова 2018 йилнинг 3-10 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда ҳам олтин медални қўлга киритган эди


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019