Ўзбекистонлик беш нафар боксчи жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўлланма олди

12:48 19 Сентябр 2019 Спорт
544 0

Хабарингиз бор айни кунларда Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча бўлиб ўтган чорак финал жангларидан сўнг ўзбекистонлик 5 нафар боксчи ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу дегани уларнинг барчаси жаҳон чемпионатининг камида бронза медалини нақд қилишди дегани.

-52 кг вазнда Шаҳобиддин Зоиров болгариялик Даниэл Асеновни 5:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, -57 кг вазнда Миразизбек Мирзаҳалилов қозоғистонлик Қайрат Ералиевдан 4:1 ҳисобида устун келди. -69 кг вазнда Бобо Усмон Батуров эса иорданиялик Зиёд Яшашни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. -81 кгда рингга кўтарилаётган Дилшод Рўзметов эса озарбойжонлик Лорен Альфонсо Домингесyb 3:2 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди. Чорак финал оқшомига якун ясаб берган жангда эса супер оғир вазн тоифаси вакили Баҳодир Жалолов америкалик рақиби Ричард Торресни биринчи раунддаёқ чуқур нокаут ҳолатига туширишга муваффақ бўлди.

20 сентябрь куни жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик боксчилар қуйидаги жуфтликларда финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишади:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Биннама Билол (Франция)

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Тсендбаатар Эрденебат (Мўғулистони)

-69 кг: Бобо Усмон Батуров - Пэт МакКормак (Англия)

-81 кг: Дилшод Рўзметов - Бенжамин Уиттакер (Англия)

+91 кг: Баҳодир Жалолов - Максим Бабанин (Россия).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?