Ўзбекистонлик 44 ёшли спортчи йирик халқаро мусобақада ғалаба қозонди

14:55 16 Сентябр 2019 Спорт
84 0

Франциянинг Париж шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича навбатдаги йирик халқаро мусобақа ўз якунига етди.

Келаси ой Штутгартда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан аввал ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажариб берган мазкур мусобақада 44 ёшли Оксана Чусовитина ўзининг ажойиб иштироки билан барчани лол қолдирди.

Ўзининг севимли таяниб сакраш йўналишида қатнашган Оксана финалда 14.300 балл билан олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кумуш ва бронза медаллари Венгрия ҳамда Чили терма жамоаси вакилаларига насиб этди. Чусовитина билан елкама-елка халқаро мусобақалар ҳавосини олиб келаётган ёш вакилимиз Индира Ўлмасова мазкур мусобақада саккизинчи натижани қайд этди.

Спорт гимнастикаси. Париж.

Таяниб сакраш

1. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 14.300

2. Сара Петер (Венгрия) – 13.900

3. Франческа Санти (Чили) – 13.750 . . .

8. Индира Ўлмасова (Ўзбекистон) – 12.325


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019