Ўзбекистонлик 20 нафар бола Мадриднинг “Реал” клуби академиясида тажриба оширади

18:27 12 Сентябр 2018 Спорт
1081 0

Ўзбекистонлик 20 нафар бола Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича мастер классларда иштирок этиб, тажрибаларини ошириш мақсадида Испаниянинг Мадрид шаҳрига юборилмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди.

Мазкур лойиҳа Реал Мадрид футбол клуби академияси ва ЎФА ўртасида тузилган келишувга асосан ташкил этилмоқда.

Ёш футболчилар сафар давомида Мадриднинг “Реал” жамоаси академияси билан танишишади, жамоа тарихи ҳақида маълумот олиш учун “Реал” клуби музейига саёҳат қилишади, испаниялик мутахассислар томонидан ташкил этиладиган мастер классларда иштирок этишади ва яна жамоада тўп сураётган машҳур футболчилар билан учрашув ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Маълумот учун мазкур келишувнинг биринчи қисмига мувофиқ жорий йилнинг июнь ойида Мадрид жамоаси мутахассислари Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висентелар Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича Ўзбекистонга ташриф буюришган эди.

1 июндан 16 июнга қадар ушбу мутахассислар ўзбек футболи тизимида фаолият олиб борувчи болалар мураббийлари учун назарий ва амалий семинарлар ташкил этишган ҳамда 2004 ва 2008 йиллар оралиғида таваллуд топган ўзбекистонлик 300 нафар тарбияланувчи иштирокида мастер класс тадбири ўтказишган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019