Ўзбекистонинг ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги қолдирилган ўйинлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

22:17 05 Июнь 2020 Спорт
285 0

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган, Соvid-19 сабабли қолдирилган ўйинлари қайси муддатда бўлиб ўтиши маълум бўлди, деб хабар берди «Дунё» АА.

Унга кўра, шу йил 31 март куни ўтиши керак бўлган ва коронавирус сабаб қолдирилган Яманга қарши сафардаги ўйин 13 октябрь куни ўтказилади. Ўйиннинг қайси стадионда ўтиши Яман футбол федерацияси томонидан тасдиқланади.

Сингапурга қарши 4 июнь кунига белгиланган ўйин эса 12 ноябрга кўчирилган. Мазкур ўйин Ўзбекистонда ўтказилади.

9 июнь куни ўтказилиши керак бўлган Саудия Арабистонига қарши меҳмондаги ўйин эса 17 ноябрь куни сафарда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати 2022 йил 21 ноябрь - 18 декабрь кунлари ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?