Ўзбекистонга визасиз режимга эга бўлган мамлакатдан келаётган сайёҳлар сони ошмоқда

15:44 04 Октябр 2019 Welcome to uzbekistan
320 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 сентябрь куни имзоланган “Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги фармони икки мамлакат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун янги уфқларни очди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Абдулазиз Аккулов “Дунё” ахборот агентлиги мухбирига интервьюда шу ҳақда сўзлаб берди.

- Иқтисодий барқарор давлатлар фуқаролари учун виза тартибини янада эркинлаштириш туризм соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади, - дейди А.Аккулов. - Шу боис халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда виза тартибини босқичма-босқич соддалаштириш амалга оширилмоқда. Хусусан, 2018 йил 9 мамлакат фуқаролари учун виза режими бекор қилинган бўлса, 2019 йил 47 мамлакат фуқаролари учун визасиз режим ўрнатилди.

Статистик маълумотларга назар соладиган бўлсак, мазкур ислоҳотларнинг самарасини кўриш мумкин. Хусусан, фуқаролари визасиз кириш режимига эга бўлган мамлакатлардан Ўзбекистонга жорий йилнинг биринчи ярмида келган хорижий сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 58 фоизга ошди. Юртимизга келган чет эллик сайёҳлар сони эса 27 фоизга кўпайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 12 сентябрь куни ушбу йўналишдаги ислоҳотларнинг давоми сифатида “Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Бу эса Хитой фуқаролари учун мамлакатимиз аэропортлари орқали 7 кунлик муддатга визасиз режим жорий этишни назарда тутадиган муҳим ҳужжат бўлди.

Маълумки, Хитой дунёдаги жадал ривожланаётган давлатлардан бири бўлиб, ялпи ички маҳсулот жон бошига 18,1 минг долларни ташкил этмоқда. Бу эса мамлакатда ташқи туризм ривожига ҳам ижобий таъсир ўтказмоқда. Хусусан, 2018 йил хорижга саёҳат қилган хитойликлар қарийб 150 миллион кишини ташкил этди ва бу дунёдаги энг катта кўрсаткич бўлди.

Бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан ХХР фуқаролари учун мамлакатга кириш ва электрон кириш визаларидан фойдаланишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган эди. Ушбу чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистонга 2018 йил келган хитойлик сайёҳлар 2017 йилга нисбатан 34 фоиз кўпчиликни ташкил қилди. Жорий йил январь-август ойларида эса бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 74 фоизга ошди.

ХХР фуқаролари учун визасиз режимнинг жорий этилиши чет эллик сайёҳлар сони ва, ўз навбатида, туристик хизматларни экспорт қилишдан келадиган даромад ҳажмининг кўпайишига хизмат қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019