Ўзбекистонда UzCard тизими ишламаяпти. Бу бир кунда қанча зарар келтириши мумкин?

17:12 16 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
2326 0

15 сентябрь куни 18:52дан бошлаб Ўзбекистонда Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) UzCard тизимида техник носозликлар сабаб ишдан чиққан. Бу маълумотни компания расмий сайти ҳам тасдиқлади.

Ҳозирча, тизимнинг қачон яна қайта ишга тушиши ҳақида маълумотлар йўқ. 16 сентябрь 17:15гача бўлган ҳолатда тизим ҳамон ишламай қолаётганди. Бу 22 соатдан ортиқроқ вақтдан буён ўзбекистонликлар ўз пластик карточкалари орқали исталган турдаги тўловларни амалга ошира олмаётганини билдиради.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2018 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда муомаладаги банк пластик карталари сони - 18.026.562 тани ташкил қилади. Терминаллар сони - 243.236 та, банкомат ва инфокиосклар сони - 6.279 та.

2018 йил январь-август ойлари давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар сони 39 трлн 278 млрд.сўмдан ортиқроқ маблағни ташкил қилади.

Бу Ўзбекистонда бир кунда (24 соатда) Республика бўйича ўртача 164 млрд.сўм терминал тушумлари амалга оширилади дегани.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар